Биз хақимизда

1920 йилда Тошкент шаҳрида Туркистон Давлат Университети ташкил этилган бўлиб Университет таркибида тиббиёт факультети ҳам бўлган. 1931 йилга келиб факультет Ўрта Осиё тиббиёт институти номи билан Универститет таркибидан ажралиб чиқади ва 1935 йилда Тошкент тиббиёт институти деб қайта номланади. Институт таркибида  қуйидаги тўрт факультет бўлган: даволаш-профилактика, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, санитария-профилактика ва стоматология факультетлари. 1933 йилдан санитария-профилактика факультети санитария-гигиена факультети деб қайта номланган. 1992 йилдан ҳозирги вақтгача тиббий профилактика факультети деб юритилади.

Тошкент тиббиёт академияси тиббий профилактика факультети тиббий фанларнинг ривожланишига ва кадрлар тайёрлаш бўйича нафақат Ўзбекистонда балки Ўрта Осиё Давлатларида ҳам катта ютуқларга эришган. Тиббиётнинг турли йўналишларида фаолият кўрсатган академик Тўрақулов Я.Х., профессорлар Заиров К.С., Сметанин Н.Н., Ковалева Е.П., Гусев М.И., Измеров Н.Ф., Убайдуллаев А.Х., Чиченин П.И., академик Искандаров Т.И.  ва бошқалар ушбу факультетнинг тарбияланувчилари ҳисобланади.

Тиббий профилактика факультети МДҲ давлатлари ичида ўзига ўхшаш бўлган факультетлар ичида етакчи факультетларидан бири ҳисобланади. Факультет ташкил этилганидан буён 13 мингдан ортиқ шифокор тайёрланди. Ўзбекистон Республикаси мустақиллик йилларида эса 3 мингдан ортиқ мутахассис тайёрланди. Ҳозирда факультетда 487 нафар талаба тахсил олмоқда. Талабалар тахсил олиши учун факультет профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган замонавий дарсликликлар, ўқув қўлланмалари, ўқув услубий қўлланмалар, ЭЎУМлар, маъруза ва амалий машғулотларнинг презентацион вариантлари, таркибига силлабуслар киритилган электрон ўқув модуллари мавжуд.

Факультет – врач гигиенист – эпидемиолог мутахассисларини тайёрлайди.

Факультет талабалари қуйидаги тўрт блок таркибидаги 50 дан ортиқ фанлар бўйича таҳсил олишади: гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар, математик ва табиий – илмий фанлар, умумкасбий фанлар, ихтисослик фанлари ҳамда қўшимча фанлар. Факультет бакалавриатида ўқиш давомийлиги 5 йил. Талабалар тор доирадаги мутахассисликка эга бўлиш учун 2 йил давомида магистратура йўналишларида ўқишади.

Умумий врач гигиенист-эпидемиолог магистратурани тамомлагандан сўнг қуйидаги тор доирадаги мутахассисликларга эга бўлиши мумкин:

  • Эпидемиолог;
  • Бактериолог;
  • Вирусолог;
  • Паразитолог;
  • Токсиколог;
  • Врач-лаборант;
  • Мехнат гигиенаси;
  • Овқатланиш гигиенаси;
  • Болалар ва ўсмирлар гигиенаси;
  • Коммунал гигиена;
  • Радиацион гигиена;
  • Соғлиқни сақлашни ташкиллаштириш шифокори ва б.

Хозирги вақтда Тошкент тиббиёт академияси тиббий профилактика факультети тузилмасида 11 та кафедра ва Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби мавжуд бўлиб уларда юқори малакали педагоглар фаолият кўрсатмоқда. Тошкент тиббиёт академияси тиббий профилактика факультети таркибига қуйидаги кафедралар киради.

  1. Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедраси.
  2. Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси.
  3. Эпидемиология кафедраси.
  4. Атроф муҳит гигиенаси кафедраси.
  5. Микробиология, вирисология ва иммунология кафедраси.
  6. Фармакология кафедраси.
  7. Анатомия ва клиник анатомия кафедраси
  8. Гистология ва тиббий биология кафедраси
  9. Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши кафедраси
  10. Тиббий ва биологик кимё кафедраси
  11. Информатика ва биофизика кафедраси
  12. Жамоат саломатлигини сақлаш мактаби.

Ихтисослик йўналишига қуйидаги фанлар киради:

– микробиология, вирисология ва иммунология;

– умумий ва радиацион гигиена;

– касб касалликлари;

– юқумли касалликлар;

– жамоат саломатлигини ташкиллаштириш ва бошқариш;

– коммунал гигиена;

– овқатланиш гигиенаси;

– меҳнат гигиенаси;

– болалар ва ўсмирлар гигиенаси;

– эпидемиология.

Тиббий профилактика факультетини битирувчи талабалар 11 та мутахассислик йўналишларидаги фанлардан 6 таси бўйича ЯДА топширадилар. Уларга эпидемиология, меҳнат гигиенаси, болалар ва ўсмирлар гигиенаси, коммунал гигиена, овқатланиш гигиенаси ва микробиология фанлари киради.

Мутахассислик кафедралар Ўзбекистон Республикаси бошқа тиббиёт олийгоҳлари профессор-ўқитувчиларини гигиена ва эпидемиология бўйича малакасини ошириш маркази ҳисобланади.

Факультет кафедралари хақида тўлиқ маълумотларни ТТА сайтидан олишингиз мумкин – www.tma.uz

 Тиббий-биология йўналиши

2016/17 ўқув йилида Тошкент тиббиёт академиясида янги йўналиш – Тиббий биология таълим йўналиши очилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 майдаги “2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги ПҚ-2534-сон Қарори га асосан ташкил қилинган. Ажратилган квоталар сони 50 та.

Таълим йўналиши–5510900 – тиббий биология иши.

Факультет – Тиббий биология.

Ўқиш шакли –кундузги,

Ўқиш муддати –4 йил

Мутахассислиги –фундаментал тиббиёт

Абитуриентлар қуйидаги фанлардан кириш имтихонлари топширадилар:

  1. Кимё
  2. Биология
  3. Она-тили ва адабиёт

Мақсад–тиббий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари, илмий ихтисослашган марказлар ва бошқа тиббий муассасаларда фундаментал ва амалий  муаммоларни ҳал этиш учун илмий – тадқиқот ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш.

 Тиббий биология иши бакалавриат таълим йўналишини битиргандан сўнг ишлаши мумкин бўлган мутахассисликлар:

  • Тиббиёт коллежларида умумтиббий фанлар бўйича ўқитувчи (микробиология, нормал анатомия, патологик анатомия, нормал физиология, патологик физиология, гистология).
  • Врач лаборант – соғлиқни сақлаш тизимида, санаторияларда, айрим ташкилот ва вазирликлар таркибидаги тиббий санитария бўлимлари, спорт – соғломлаштириш комплексларида.
  • Клиник лаборатория диагностикаси
  • Клиник-биохимик лаборатория диагностикаси
  • Цитологик диагностика  биопсияли микроскопик диагностика билан
  • Иммуногистохимик диагностика
  • Иммунобиологик ва иммунофермент диагностика
  • Серологик диагностика
  • ПЦР диагностика
  • Токсикологик лаборатор текширишлар
  • Суд – тиббиёти экспертизасида лаборатория иши.
  • Тиббий статистика.

Тиббий биология иши таълим йўналиши битирувчилари магистратуранинг қуйидаги мутахассисликлари бўйича ўқишни давом эттиришлари мумкин:

  • Биология
  • Микробиология ва вирусология
  • Биотехнология
  • Биофизика
  • Тиббий – биологик ускуналар, тизимлар ва комплекслар
  • Морфология

 Янги киритиладиган мутахассисликлар:

  • Молекуляр генетика
  • Физиология (нормал ва патологик физиология);
  • Тиббий лаборатор диагностика;
  • Биотиббий технологиялар.
  • Тиббий биология.
  • Тиббий биохимия.
  • Тиббий биофизика.
  • Тиббий кибернетика.
  • Молекуляр фармакология.

 Тиббий биология иши таълим йўналиши магистратура мутахассиликларининг битирувчилари қуйидаги муассасаларда ишлаши мумкин:

Олий тиббий таълим муассасалари тиббий-биологик кафедраларида педагог;

Илмий текшириш институтлари, олий таълим муассасалари клиникалари, ихтисослашган марказлар, ҳар хил турдаги даволаш-профилактика муассасалари, санаториялар, айрим ташкилот ва вазирликлар қошидаги тиббий санитария бўлимлари ва спорт – соғломлаштириш мажмуаларининг лабораторияларида илмий рахбар ва мудир лавозимларида.

Ҳозирги вақтда тиббий биология йўналишида 1-2 курс талабалари тахсил олмоқда,  жами 101 нафар, улардан 25 нафари грант ва 76 нафари тўлов-шартнома асосида.