Факультет тарихи

Факультет тарихи.

         1920 йилда  Тошкент шаҳрида Туркистон Давлат Университети ташкил этилган бўлиб Университет таркибида тиббиёт факультети ҳам бўлган.  1931 йилга келиб факультет Ўрта Осиё тиббиёт институти номи билан Универститет таркибидан ажралиб чиқади ва 1935 йилда Тошкент тиббиёт институти деб қайта номланади. Институт таркибида  қуйидаги тўрт факультет бўлган: даволаш-профилактика, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, санитария-профилактика ва стоматология факультетлари. 1933 йилдан санитария-профилактика факультети санитария-гигиена факультети деб қайта номланган. 1992 йилдан ҳозирги вақтгача тиббий профилактика факультети деб юритилади.

Қуйида номи келтирилган  олимлар факультетга декан бўлганлар: Крыженков А.Н., Георгиевский А.В., Кампанцев Н.Н., Штибен В.Д., Дихтяр С.Р., Аковбян А.А., Введенский Д.А., Захидов А.З., Бабаджанов С.Н., Маджидов В.М., Махмудов О.С., Абдухакимов Ф.Г., Магзумов Б.Х., Демиденко Н.М., Ташходжаев П.И., Каценович Л.А., Парпиев О.П., Хакимов А.Х., Шакиров Э.А., Бахритдинов Ш.С., Миршарапов У.М., Миртазаев О.М., Зуфаров П.С., Нурузова З.А. Ҳозирги кунда факультетни т.ф.д. Саломова Ф.И. бошқариб келмоқда.

    проф.Георгиевский А.В.                проф.Введенский Д.А.

проф Зохидов А.З.                                      проф. Бабажонов С.Н.

проф. Магзумов Б.Х

1962-68 гг 1969-75гг 1973-79гг 1978-84 1980-86 1988 й

Тошкент тиббиёт академияси тиббий профилактика факультети тиббий фанларнинг ривожланишига ва кадрлар тайёрлаш бўйича нафақат Ўзбекистонда балки Ўрта Осиё Давлатларида ҳам катта ютуқларга эришган. Тиббиётнинг турли йўналишларида фаолият кўрсатган академик Туракулов Я.Х., профессорлар Заиров К.С., Сметанин Н.Н., Ковалева Е.П., Гусев М.И., Измеров Н.Ф., Убайдуллаев А.Х., Чиченин П.И., академик Искандаров Т.И.  ва бошқалар ушбу факультетнинг тарбияланувчилари ҳисобланади.

Қўп йиллар давомида институтда ишлаган қуйидаги педагоглар соғлиқни сақлашнинг профилактика йўналишининг ривожланишида ва кадрлар таёрлашда ўз ҳиссаларини қўшганлар: Мусабаев И.К., Юнусова Х.А., Самсонов П.Ф., Бабаджанов С.Н., Каценович А.Л., Махкамов Г.М., Широкова-Диваева В.П., Захидов А.З., Демиденко Н.М., Шарипов М.К, Магзумов Б.Х., Романченко Н.М., Пономарева Л.А., Ташходжаев П.И., Сошникова М.Н., Усманов М.К., Махмудов О.С., Искандаров Т.И., Таджибаева Н.С., Шайхова Г.И., Мухаммедов И.М., Даминов Т.А., Ахмедова М.Д., Миртазаев О.М., Маматкулов Б.М.  ва б.

проф.Н.С.Таджибаева                                академик Т.И.Искандаров

проф. Пономарева Л.А.                  проф. Исмаилов М.Н.

  1. Факультет – умумий врач гигиенист-эпидемиолог мутахассисларини тайёрлайди.

Умумий врач гигиенист-эпидемиолог магистратурани тамомлагандан сўнг қуйидаги тор доирадаги мутахассисликларга эга бўлиши мумкин: эпидемиолог,  бактериолог, вирусолог ва паразитолог, токсиколог, врач-лаборант, патологоанатом, суд-тиббиёт эксперти, диетолог, мехнат гигиенаси, овқатланиш гигиенаси, болалар ва ўсмирлар гигиенаси,    коммунал гигиена, радиацион гигиена, соғлиқни сақлашни ташкиллаштириш шифокори ва б.

 

  1. Мутахассисларни тайёрлаш босқичлари.

Факультет талабалари қуйидаги тўрт блок таркибидаги 50 дан ортиқ фанлар бўйича таҳсил олишади: гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар, математик ва табиий – илмий фанлар, умумкасбий фанлар, ихтисослик фанлари ҳамда қўшимча фанлар. Факультет бакалавриатида ўқиш давомийлиги 6 йил. Талабалар тор доирадаги мутахассисликка эга бўлиш учун 2 йил давомида магистратура йўналишларида ўқишади.

  1. Янги педагогик технологияларни тадбиқ қилиниши.

         Факультет таркибидаги кафедралар профессор-ўқитувичлари янги педагогик технологияларни (ўқитишнинг интерактив усуллари, ишбилармонлик ўйинлари, кичик гурухларда ишлаш ва б.) қўллаш билан амалий машғулотлар ўтишади. Ушбу усуллар ёрдамида талабалар назарий ҳамда амалий кўникмалар янада мустахкамроқ ўзлаштиришади.

  1. Охирги 5 йил ичида тайёрланган мутахассислар сони.

Тиббий профилактика факультети МДҲ давлатлари ичида ўзига ўхшаш бўлган факультетлар ичида етакчи факультетларидан бири ҳисобланади. Факультет ташкил этилганидан буён 13 мингдан ортиқ шифокор тайёрланди. Ўзбекистон Республикаси мустақиллик йилларида эса  2,714 минг мутахассис тайёрланди. Ҳозирда факультетда 650 дан ортиқ талаба тахсил олмоқда. Талабалар тахсил олиши учун  факультет профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган замонавий дарсликликлар, ўқув қўлланмалари, ўқув услубий қўлланмалар, ЭЎУМлар, маъруза ва амалий машғулотларнинг презентацион вариантлари, таркибига силлабуслар киритилган электрон ўқув модуллари мавжуд .

6.Факультет кафедралари.

Хозирги вақтда Тошкент тиббиёт академияси тиббий профилактика факультети тузилмасида 11 та кафедра ва Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби  мавжуд бўлиб уларда юқори малакали педагоглар фаолият кўрсатмоқда. Тошкент тиббиёт академияси тиббий профилактика факультети таркибига қуйидаги кафедралар киради.

  1. Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедраси.
  2. Умумий ва радиацион гигиена кафедраси.
  3. Тери таносил касалликлар кафедраси.
  4. Микробиология, вирисология ва иммунология кафедраси.
  5. Травматология -ортопедия, ХДЖ ва нейрохирургия кафедраси.
  6. Фармакология кафедраси.
  7. Акушерлик ва гинекология кафедраси.
  8. Халқ табобати, реабилитация ва жисмоний тарбия кафедраси.
  9. Эпидемиология кафедраси.
  10. Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси.
  11. Тиббий ва биологик кимё кафедраси
  12. Информатика, биофизика ва нормал физиология кафедраси
  13. Жамоат саломатлигини сақлаш мактаби.

 

Ихтисослик йўналишига қуйидаги фанлар киради.

– микробиология, вирисология ва иммунология;

– умумий ва радиацион гигиена;

– касб касалликлари;

– юқумли касалликлар;

– жамоат саломатлигини ташкиллаштириш ва бошқариш;

– коммунал гигиена;

– овқатланиш гигиенаси;

– меҳнат гигиенаси;

– болалар ва ўсмирлар гигиенаси;

– эпидемиология.

Тиббий профилактика факультетини битирувчи талабалар  11 та мутахассислик йўналишларидаги фанлардан 6 таси бўйича ЯДА топширадилар. Уларга эпидемиология, меҳнат гигиенаси, болалар ва ўсмирлар гигиенаси, коммунал гигиена, овқатланиш гигиенаси ва микробиология фанлари  киради .

Мутахассислик кафедралар Ўзбекистон Республикаси бошқа тиббиёт олийгоҳлари профессор-ўқитувчиларини гигиена ва эпидемиология бўйича малакасини ошириш маркази ҳисобланади.

7.Факултетнинг профессор ўқитувчилар таркиби 168 ходимлардан иборат:

Тиббиёт фанлари доктори – 22

Тиббиёт фанлари номзоди -64

8.Факультетнинг илмий изланиш бўйича фаолияти:

Мутахассислик яъни гигиеник кафедраларда илмий изланиш ишлари икки йўналишда олиб борилади. Улар Тошкент тиббиёт академияси  илмий изланиш ишлари режасига киритилган.

«Инсоннинг яшаш муҳитидаги замонавий омилларнинг гигиеник  меъёрлари ва регламентларини ишлаб чиқиш  (Давлат қайд қилиш номер №01070076) ва   “Ўзбекистон республикасида айрим касалликларнинг тарқалишида инсон экологияси омилларининг аҳамиятини баҳолаш“ (Давлат қайд қилиш номери № 01070074).

Давлат эпидемиология  назоратини ўтказиш  натижалари факультет кафедраларининг илмий текшириш фаолияти натижалари саломатликни мустаҳкамлаш бўйича  махаллий дастурларни ва ташқи муҳит омилларига ва аҳолининг турли хил гурухларида яшаш шароитига боғлиқ бўлган касалланиш олдини олишга қаратилган.

Факультетнинг кўпгина мутахассислик кафедралари ҳорижий тиббий марказлар ва ўқув юртлари билан гигиеник текширишлар ва янги ишлаб чиқариш технологиялари бўйича биргаликда иш юритмоқдалар.

Факультет кафедраларининг илмий изланиш ишларига кўпгина талабалар жалб қилинган бўлиб,  уларга факультет кафедра ўқитувчилари раҳбарлик қилиб улар талабалар  илмий жамиятининг иштирокчилари ҳисобланадилар. Бундан ташқари тиббий профилактика йўналишидаги магистрлар илмий изланиш ишларини олиб борадилар ва магистрлик диссертацияси шаклида расмийлаштирилади .

9.Тошкент тиббиёт академияси тиббий профилактика факултети декани – тиббиёт фанлари доктори  Ф.И.Саломова .

Амалиётдан дарс жараёни (1975 йил)

Талабалар спорт мусобақаларида (1980 йил)

Профессор Н.С.Таджибаева умумий  гигиена кафедраси ходимлари билан