Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризмни жаъдал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори асосида 2018 йил 11 март ва 1 апрел кунлари 130 дан ортиқ Тиббий профилактика факультетининг ходимлари ва талаблари юртимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида жойлашган тарихий обидаларни зиёрат қилиш учун боришди.
Самарқанд шаҳрига туристик саёҳат ташкиллаштирилганда, улар шаҳарнинг бир қатор тарихий обидалари билан танишди. Жумладан, Ал – Бухорий мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали, туғилган уй музейи ва у кишининг мангу маскан топган жой Хизр мажмуаси, Бибихоним мақбараси, Шохи Зинда ансамбли, ҳазрати Дониёр мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхоналари зиёрат қилинди.
Ёшларимизни ватанга муҳаббат муҳаббат асосида тарбиялашимизда бундай зиёратларнинг ўрни беқиёсдир. Чунки ҳар бир инсон ўз аждодлари томонидан яратилган бундай нодир қадриятларни кўрганда, ўрганганда ўз халқининг бой тарихига ва аждодларига муносиб бўлиб вояга етишни ўйлайди ва келажакда ўзидан ҳам яхши ном қолдиришга ҳаракат қилади.