2018 йил 9 ноябр куни Муқумий театрида Тошкент тиббиёт академияси томонидан “Шифокорлар куни” байрами нишонланди. Тадбирда факультетнинг 40 га яқин профессор-ўқитувчилари ва 30 дан ортиқ талабалари иштирок этишди.
Факультетимизнинг бир қатор ходимлари байрам муносабати билан тақдирланди. Улар қаторига ЖССМ директори Маматқулов Бахром Маматқулович, Гематология кафедраси профессори Бабажанова Шоира Агзамовна, Эпидемиология кафедраси катта ўқитувчи Саидқосимава Наргиза Сайфуллаевналар бор.
Тақдирланиш маросимидан кейин Муқумий театри жамоаси томонидан “Келинг бир кулишайлик” мавзусида мусиқали театр қўйиб берилди.