“Касбим – фахрим” менинг.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 24 декабрдаги 87 06 158 сонли хати асосида “Касбим – фахрим” шиори кўрик танловини ўтказиш тўғрисида режа – дастури асосида Тошкент тиббиёт академияси ректорининг 2019 йил 11 декабрдаги  “Касбим – фахрим” шиори кўрик танловини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи эълон қилинди.

“Касбим – фахрим” шиори остида ўтказиладиган “Маънавий-маърифий     ишлар бўйича энг фаол кафедра” ва “Энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик танловларини ўтказиш бўйича 2020 йил 18 феврал куни соат 15:00 да тиббий профилактика факультети деканатида саралаш босқичи бўлиб ўтди. Бу танловда Атроф-муҳит гигиенаси, Микробиология, Эпидемиология, Тиббий ва биологик кимё, ЖССМ, Информатика ва биофизика, Гематология, Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедраларининг маънавият маъсуллари иштирок этишди. Тузилган ишчи гуруҳ комиссияси танлов шартлари асосида кўриб чиқилганда биринчи ўринга иккита кафедра, жумладан, Атроф-муҳит гигиенаси кафедраси доценти Л.Абдукадирова ва Микробиология кафедрасининг катта ўқитувчиси С.Ахрановалар лойиқ деб топилди ва кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.

Ишчи гуруҳ аъзолари:

Раис: Г.Ф.Шерқўзиева – в.в.б факультет декани

Аъзолари:

А.А.Раззоқов – декан ўринбосари

А.Ю.Мустанов – Эпидемиология кафедраси ўқитувчиси

Д.А.Мансурова – Анатомия. Клиник анатомия кафедраси ассистенти

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.