2021 йил 1 феврал куни 8-ТТЖда Тиббий профилактика ва жамоат саломатлиги факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.А.Раззоқов, 8-ТТЖ тарбиячи педагоги Б.Тошбоевлар 3-қаватда яшовчи 50 нафар талабалар учун “Экстримизм ва терроризмнинг ёшлар онги ва ҳаётига салбий таъсири” мавзусида давра суҳбати ташкил этди.
Тиббий профилактика ва жамоат саломатлиги факультети талабаларига давра суҳбатини 8-ТТЖ тарбиячи педагоги Б.Ю.Тошбоев кириш сўзи билан очиб берди ҳамда ўз нутқида мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор ва уларни қўллаб қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди. Ундарн ташқари ётохона одоб-ахлоқи ҳафида ҳам батафсил талабаларга тегишли маслаҳатлар берди.
Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Раззоқов А.А. ўзларининг маърузасида диний экстремизм, ҳозирги кунда Ислом динини ниқоб қилиб олиб турли бузғунчиликларни амалга ошираётган террорчилик гуруҳлари, интернет ва ахборот хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар берди
Нафақат эркак кишилар балки аёлларимиз онгига хам турли ниқоб остида таъсир этиб уларни ўз домига тортаётган вайронкор руҳдаги ғоялар хақида гапирилиб, бундай алдовларга алданиб қолмасликка, аксинча бундайларга қарши барча биргаликда кураш олиб бориши лозимлиги хақида тушунтиришлар берилди.
Тенгдошлар орасида диний – экстремистик гуруҳларнинг фаолиятига мойиллик билдираётган шахсларга эргашмаслик хақида огоҳ бўлишликка чақирилди. Айниқса хозирда яна ноқонуний тарзда диний сабоқ бериладиган “ҳужралар” ва “отинойилар”нинг яширинча фаол харакат олиб боришга интилаётганликлари, бундай жойларга умуман бормаслик, диний масалада қизиқтирган саволларга жавобни ота-онадан ва масжидларнинг имом-хатибларидан олиш ёки расмий диний китоблардан излаш кераклиги талаба-ёшларимизга айтилди.
Тадбир сўнгида тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этиб, ижобий жавоблар олдилар.
Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари