Тошкент ислом маданиятининг пойтахти.

2018 йил 6 ноябр куни Тиббий профилактика факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.А.Раззоқов бошчилигида факультет 202 ва 203 гуруҳларининг қирқ нафар талабалари билан  “Ҳазрати Имом” мажмуасига ташрифи уюштирилди. Талабалар Намозгоҳ, Тиллашайх жоме масжиди, Мўйи Муборак масжидини бориб кўришди. А.А.Раззоқов талабаларга бу ерда жойлашган бир неча тарихий обидаларнинг яратилишини гапириб берди. Бундай катта мажмуага келган талабалар кўплаб саволлар беришди ва ижобий жавоб олдилар. Зиёрат давомида Малайзиядан келган меҳмонлар билан суҳбат уюштрилди ва эсдалик учун расмга тушилди. Бундай зиёратларнинг амалга оширилиши талабалар учун катта ҳаётий сабоқ бўлишини ҳисобга олиб тарихий обидаларга ташрифларни кўпайтиришга келишиб олинди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.