Қадимий ва ҳамиша навқирон Бухоро – Шарқ гавҳари.

Ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг комил инсон бўлиб вояга етишишида тарихий обидалар ва қадриятларнинг ўрни беқиёсдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризмни жаъдал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 3-4 ноябр кунлари Тиббий профилактика факультетининг ходимлари, Тиббий профилактика, Даволаш ва Тиббий педагогика факультетининг 65 нафар талабалари Тиббий профилактика факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.А.Раззоқов бошчилигида қадимий Бухоронинг қатор шаҳар ва туманларида жойлашган тарихий обидаларни зиёрат қилиш учун туристик ташрифни амалга оширишди.

Бухоро вилоятига туристик саёҳат ташкиллаштирилганда, улар шаҳар ва туманларда жойлашган бир қатор тарихий обидалари билан танишди. Жумладан, Абдухолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбандий, Саййид Амир Кулол мақбаралари, Мирзо Улуғбек мадрасаси, Арк мажмуаси, Ситораи Моҳи Хоса ёзги сарой, Лаби Ҳовуз, Абдулазизхон мадрасаси, Мир Араб мадрасаси, Минораи Калон, Калон масжиди, Бухоро тими ва бошқа диққатга сазовор жойлар зиёрат қилинди.

Тарихий обидалар зиёрати ёшларимизга куч бағишлади десак муболаға бўлмайди. Ҳар қандай миллат ўз тарихини билсагина буюк ишларга қодир бўла олади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.