Ўзбек ўз-ўзига бек

Давра суҳбатини очиб бериш учун ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуратов сўзга чиқиб, – ёшларимиз ўз тарихи, аждодлари кимлар эканлиги, улар жаҳон тамадунида қандай рол тутганлиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бундай мавзулар ёшларни ватанпарварликка чорлашда, уларни тафаккурини юксалтиришда ва ғурурини шакллантиришда ёрдам беришлигини батафсил тушунтириб ўтди.

Давра суҳбатини тиббий профилактика ва жамоат саломатлиги факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.А.Раззоқов давом эттириб, “Ўзбек атамасининг келиб чиқиши ва моҳияти” мавзуси бўйича тадбир иштирокчиларига қуйидаги маълумотларни етказди. Бир гуруҳ тарихчилар П.Иванов, А.Якубовский, Хилда Хукхэм “Ўзбек” атамасини Олтин Ўрда хони Ўзбекхон номи билан боғлаганликлари, А.Семёнов, Г.Вамбери, Г.Ховорс эса XIV асрда Дашти қипчоқда истиқомат қилган турк-муғул қавмларини “ўзбеклар” деб атаганликларини батафсил ёритиб берди. Улар ўзларини эркин тутганликлари сабабли ўзбеклар “ўз-ўзига беклар” деб аталган бўлишлари мумкинлиги, Ўзбекхондан олдин ҳам Дашти қипчоқнинг шарқий қисми “Ўзбек улуси” деб аталганлиги, аслида эса, бу сўз пайдо бўлганига 4000 йил бўлганлигини тарихий манбалар асосида тушунтириб берди.

Шундай қилиб, Ўзбек сўзи этимологияси Ў – КЎЗ – ЎҒУЗ – БЕРК, “ЎТА НУРЛИ БЕК” маъносини бериши ҳақида фикр юритилса асосли бўлади деган хулосани берди. Буюк подшоҳ Амир Темур ўзга юртларнинг шоҳларига, султон ва қиролларига мактуб битганида уларга “ўғлим” деб мурожаат қилганлиги бежизга эмаслиги, чунки, “Бизким мулки Турон, амири Туркистонмиз, миллатларнинг энг қадими, туркнинг бош бўғинимиз” деган Амир Темурнинг сўзлари тўғри эканлигини исботлаб берди.

Йиғилганлар бугунги тадбирга юқори баҳо бериб, илм ва тафаккурни юксалтирадиган бундай давра суҳбатларини кўпроқ ўтказишга келишиб олинди.

 

 

 

Тиббий профилактика ва жамоат саломатлиги факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.А.Раззоқов

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.